empty
 
 

Буқа тренди бўйича бурилиш модели тасдиқлашни назарда тутади.

Мазкур фигура "Ёпишган сэндвич" моделида қўлланиладиган концепцияни эслатади. Агар "сэндвичдан" ўртадаги шамни олиб ташласа, унда "Пастки даража бўйича мос келиш" модели пайдо бўлади. Узун қора кун пасаювчи трендни давом эттиради, сўнгра кейинги кун юқорироқ даражада очилиш юз беради, сессия эса аввалги кун даражасида ёпилади. Натижада биз графикда иккита қора шам (кун) танасини кўрамиз, уларнинг ёпилиш нархлари битта даражада жойлашган.

Бу модел янги минимумга тегиш бўлганига қарамай чуқурликка етиб борилганлигидан далолат беради.

Моделни ажратиш қоидалари:

1. Графикда узун қора шам пайдо бўлади.
2. Иккинчи шам ҳам қора, лекин ёпилиш нархи ҳудди ундан олдинги кундагидек.

Моделни ривожланиши

Бозори айи тренди билан тавсифланади, бу графикда узун қора шамни шаклланиши билан тасдиқланади. Кейинги савдо куни юқорироқда очилади, нарх даражалари кун давомида ўусади, бундан сўнг ёпилиш эски даражада содир бўлади. Бу қисқа муддатли қўллаб-қувватлашнинг классик тасдиғидир ва у мазкур сигнални инкор қилувчи "айиқ" трейдерларга катта ноқулайлик яратади. Мазкур моделни инкор қилиш тренд ўзгарганда вақтни бой беришга олиб келиши мумкин.

Бунда модел доирасида сессиялар мобайнида савдо қилишдаги бозорнинг психологик жиҳати муҳим ҳисобланмайди. "Пастки даража бўйича мос келиш" моделининг принципиал таркибий қисми шундаки икки савдо куни битта даражада ёпилади.

Моделнинг мослашувчанлиги ва унинг шакл алмашиниши

Моделдаги ҳар бир куннинг танаси ҳар хил бўлиши мумкин - қисқа ҳам, узун ҳам. Бу фигуранинг маъносига ҳеч қандай таъсир қилмайди.

Моделдан кейин узун қора шам келади, у одатда "айиқ" шами сифатида бўлади. Агар шундай бўлса, унда буни тасдиқланишини кутиш зарур.

Яқин моделлар

"Пастки даража бўйича мос келиш" моделини "Почта кабутари" фигураси билан ўхшашлиги бор. Бироқ, бир хил ёпилиш нархларини инобатга олиб, иккинчи шам тўлиқ бўлмаган ҳажмда ютилиш каби аниқланишга тўғри келмайди.

Пастки даража бўйича мос келиш

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок