Нарх - бу ўзгарадиган охирги элементдир. Нарх ўзгаришидан аввал бозорнинг ҳаракатлантирувчи кучи ўзгаради, ҳаракатлантирувчи куч ўз йўналишини ўзгартиришдан аввал ҳаракатлантирувчи кучнинг тезланиши секинлашиши ва нолгача етиши керак. Кейин у нарх ўз йўналишини ўзгартирмагунча қарама-қарши йўналишда тезлаша бошлайди.
Тезлашиш/Секинлашиш Техник Индикатори (Acceleration/Deceleration, AC) жорий ҳаракатлантирувчи кучнинг тезланишини ва секиланишини ўлчайди. Бу индикатор ҳаракатлантирувчи куч ўзгаришидан олдин йўналишини ўзгартиради, у эса ўз навбатидан нарх ўзгаришидан олдин ўз йўналишини ўзгартиради. АС анча илгари огоҳлантирувчи сигнал эканини тушуниб олиш равшан афзаллик беради.
Нул чизиғи - бу, асосан, ҳаракатланувчи куч тезланиш билан балансланган жойдир. Агар Тезлашиш/Секинлашиш осциллятори (Acceleration Deceleration, AC) нолдан юқорида бўлса, у ҳолда одатда тезланиш учун юқорига ҳаракатланишини давом эттириш осонроқ бўлади (ва, аксинча, - нолдан пастда бўлганда). Аwesome Оscillatorидан фарқли равишда нол чизиғи кесиб ўтиш ҳеч қандай сигнални ифодаламайди. Бозорни назорат қилиш ва қарор қабул қилиш учун керак бўлган ягона нарса - бу рангнинг ўзгаришини кузатиб боришдан иборат. Жиддий мулоҳазалардан қочиш учун шуни ёдда тутиш зарур: АС ёрдамида жорий устун қизил рангда бўлганда харид қилиш, ва жорий устун яшил рангда бўлганда сотиш мақсадга мувофиқ эмас.
Агар бозорга ҳаракатланувчи куч йўналишида кирилса (харид қилишда Acceleration/Deceleration индикатор нолдан юқорида, ёки сотувда у нолдан пастда), у ҳолда харид қилиш учун иккита яшил устун зарур (сотиш учун иккита қизил устун зарур). Агар ҳаракатлантирувчи куч очилаётган позицияга қарши бўлса (харид қилишда индикатор нолдан пастда, ёки сотишда эса нолдан юқорида) тасдиқлаш зарур, шунинг учун қўшимча устун талаб этилади. Бу ҳолда қисқа позиция учун индикатор нол чизиғидан юқорида учта қизил устунни кўрсатиши зарур ва узун позиция учун эса нол чизиғидан пастда учта яшил устунни кўрсатиши зарур.
Ҳисоблаш
АС гистограммаси — бу ҳаракатлантирувчи куч гистограммасининг 5/34 қиймати билан шу гистограммадан олинган 5 даврли оддий сирпанувчи ўртача орасидаги фарқдир.
MEDIAN PRICE = (HIGH + LOW) / 2
AO = SMA (MEDIAN PRICE, 5) — SMA (MEDIAN PRICE, 34)
AC = AO — SMA (AO, 5)
Бу ерда:
MEDIAN PRICE — медиан нарх;
HIGH — барнинг максимал нархи;
LOW — барнинг минимал нархи;
SMA — оддий сирпанувчи ўртача;
AO — Awesome Oscillator иникатори.
Команда аналитиков ИнстаФорекс
ГК ИнстаФинтех © 2007-2024