Ишимоку Кинко Хайо техник индикатори (Ichimoku Kinko Hyo) – бу трендни кузатувчи индикатор бўлиб, у қаршилик кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш даражаларини аниқлаб беради ҳамда сирпанувчи ўртачага ўхшаш усуллар билан харид қилишга ёки сотишга сигналлар беради. Шундай қилиб, Ишимоку индикатори ёлғон сигналлар пайдо бўлиш эҳтимолини камайтириб, қаршилик кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш даражасида янада кенгроқ ҳудудларни яратади. Ишимоку бўйиач савдо қилиш ҳафталик ва кунлик графикларда яхши натижа беради.
Ишимоку индикатори ёрдамида мавжуд тренд тўғрисида, унинг йўналиши, қаршилик кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида билиб олиш мумкин. Параметрларнинг ўлчамлилигини аниқлаш турли хил давомийликдаги тўртта вақт оралиғидан фойдаланилиб, айрим чизиқларнинг қийматлари уларга асосланади./p>
Шундай қилиб, индикатор учта бош чизиқдан иборат:
Tenkan-sen, ёки "бурилиб қайтиш чизиғи", у кейинги 9 да давр ичидаги максимумлар ва минимумлар йиғиндисининг 2 га бўлинганига тенг. Бу чизиқ биринчи вақт оралиғи ичидаги нархнинг ўртача қийматини қийматини кўрсатади.
Kijun-sen, ёки "стандарт чизиқ", у охирги 26 да давр мобайнидаги максимумлар ва минимумлар йиғиндини 2 га бўлинганига тенг. У иикинчи вақт оралиғи мобайнидаги нархнинг ўртача қийматини белгилайди.
Senkou Span A, ёки "1 етакчи ёйилма чизиғи", — бу стандарт ва бурилиб қайтиш чизиқлари қийматлари йиғиндисининг 2 га бўлингани ва жорий пайтдан 26 даврга илгарилаб қурилган. У аввалги иккита чизиқ орасида иккинчи вақт оралиғидаги катталикка олдинга томон силжитилган масофанинг ўртасини кўрсатади.
Senkou Span B, ёки "2 етакчи ёйилма чизиғи", — бу аввалги 52 давр мобайнида максимум ва минимумлар қийматлари йиғиндисининг 2 га бўлингани ҳамда жорий пайтдан 26 даврга олдин қурилган. Нархнинг учинчи вақт оралиғи ичида иккинчи вақт оралиғидаги катталикка олдинга силжитилган ўртача қийматини аниқлайди.
Тўрта асосида чизиқдан ташқари Ишимоку обоймасида бешинчи чизиқ - ёпилиш нархлари графиги чизиғи, ёки или Chinkou Span бор. Бу чизиқ жорий шамнинг орқага томон иккинчи вақт оралиғи катталигига силжитилган ёпилиш нархини кўрсатади.
Senkou чизиқлари орасида пайдо бўладиган қўшимча соҳа "булут" деб аталади ва графикда бошқа ранг билан ажратилади. Бу соха қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш даражаларини белгилайди, шунингдек валюта бозорида савдо воситаларининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олиш имконини беради. Ишимоку булути шунингдек умуман бозор ҳаракати йўналишини аниқлаш имконини беради. Булутдан юқорида котировкани топиш кўтарилувчи трендни кўрсатади, булутдан пастда - тушувчи трендни кўрсатади.
Агар нарх булутнинг устида бўлса, у ҳолда унинг юқори чизиғи қўллаб-қувватлашнинг биринчи даражасини ташкил қилади, иккинчиси эса қўллаб-қувватлашнинг иккинчи даражасини ташкил этади. Агар нарх булут остида жойлашган бўлса, у ҳолда пастки чизиқ қаршилик кўрсатишнинг биринчи даражасини, юқоридаги чизиқ эса иккинчи даражасини ҳосил қилади. Агар Chinkou Span чизиғи нарх графигини пастдан юқорига томон кесиб ўтса, у ҳолда сотиб олиш керак, агар юқоридан пастга томон кесиб ўтса, у ҳолда сотиш керак.
Kijun-sen бозор динамикасини индикатори сифатида фойдаланилади. Агар нарх стандарт чизиқдан юқори бўлса, у ҳолда нархлар ўсишда давом этиши аниқ. Агар нарх бу чизиқни кесиб ўтса, у ҳолда тренднинг бурилишини кутиш лозим.
Бу чизиқ шунингдек сигнал сифатида фойдаланилади. Агар Tenkan-sen чизиғи Kijun-senни пастдан юқорига томон кесиб ўтса - харид қилишга ишорадир, агар юқоридан пастга томон кесиб ўтса, у ҳолда бу сотишга ишорадир.
Агар Tenkan-sen кўтарилса ёки пастга тушса — тренд мавжуд. Агар у горизонтал ҳолатда кетса, у ҳолда бозор каналга кирган бўлади.
Ишимоку савдо индикаторидан фойдаланиш учун уни юклаб олиш ва савдо терминалига ўрнатиш зарур. MetaTrader савдо платформаларида мазкур индикатор стандарт осцилляторлар таркибига киради.
Команда аналитиков ИнстаФорекс
ГК ИнстаФинтех © 2007-2024