Parabolic SAR индикатори — "SAR параболик тизими" техник индикатори тренд бозорларини таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилган. Индикатор нарх графигига қўйилади ва агар бозорда "айиқлар" (Down Trend) устунлик қилса, нархдан юқорида жойлашади ва агар "буқалар" (Up Trend) устунлик қилса, нархдан пастда жойлашади.
Агар нарх Parabolic SAR чизиғи орқали ўтса, у ҳолда индикатор ўз ҳаракати векторини ўзгартиради ва бунда индикаторнинг кейинги қийматлари нархнинг бошқа томонида жойлашади. Бунда ҳисоб боши сифатида ўтган давр учун минимал ва максимал нарх хизмат қилади. Индикаторнинг бурилиши тренднинг тугаганидан ва флет бошланганидан далолат беради.
Мазкур индикатор бозордан чиқиш пайтларини максимал аниқликда белгилашга имкон беради. Нархнинг индикатор чизиғидан пастга тушиб кетиши узун позицияларининг ёпилиши тўғрисида сигнал беради, нархнинг индикатор чизиғидан юқорига кўтарилиши эса қисқа позицияларни ёпиш кераклигидан далолат беради. Кўпинча сирпанувчи тўхташ (trailing stop) чизиғи сифатида иштирок этади.
Параболик индикаторининг қиймати агар узун позиция очиқ бўлса, нарх қаёққа беришидан қатъиназар доим орта бошлайди. Индикатор чизиғининг кўчиши ўлчами нарх ҳаракати катталигига ҳам боғлиқ бўлади.
Ҳисоблаш
Узун позициялар учун:
SAR (i) = ACCELERATION * (HIGH (i - 1) - SAR (i - 1)) + SAR (i - 1)
Қисқа позициялар учун:
SAR (i) = ACCELERATION * (LOW (i - 1) - SAR (i - 1)) - SAR (i - 1)
Бу ерда:
SAR (i - 1) — аввалги бардаги Parabolic SAR индикаторининг қиймати;
ACCELERATION — тезланиш омили;
HIGH (i - 1) — аввалги давр учун максимал нарх;
LOW (i - 1) — аввалги нарх учун минимал нарх.
Агар жорий бар нархи буқа бозорида аввалгисидан юқори бўлса ва аксинча бўлса, у ҳолда индикаторнинг қиймати ортади. Бунда тезланиш омили (ACCELERATION) икки карра ортади, бу эса Parabolic SAR ва нархнинг қинлашувини вужудга келтиради. Бошқача айтганда, нарх қанчалик тез кўтарилса ёки пасайса, индикатор нархга шунчалик тех яқинлашади.
Команда аналитиков ИнстаФорекс
ГК ИнстаФинтех © 2007-2024