Стандарт оғиш (Standard Deviation, StdDev) техник индикатори бозорнинг ўзгаришини ўлчаш ва трендни аниқлаш учун қўлланилади. Мазкур индикатор нархнинг сирпанувчи ўртача қийматига нисбатан тебранишлари ўлчовини ифодалайди. Кўпинча бу индикатор бошқа техник индикаторларнинг таркибий қисми сифатида фойдаланилади.
Агар индикаторнинг қиймати катта, барлар нархлари эга ўзгариб турса ва сирпанувчи ўртачага нисбатан сочилган бўлса, у ҳолда бозорни ўзгарувчан деб ҳисоблаш мумкин. Агар бозор флетда бўлса, у ҳолда барларнинг нархлари сирпанувчи ўртачага етарлича яқин бўлиб, бозор эса ўзгарувчанлиги паст бўлиши билан ифодаланади.
Хусусан, Bollinger Bandsни ҳисоблашда воситанинг стандарт оғиши қиймати унинг сирпанувчи ўртачасига қўшилади.
Бозор динамикаси тинчлик ва фаоллик чайқалишлари даврларининг кетма-кет алмашиниб келишидан иборат, шунинг учун мазкур индикаторга ёндашув оддий. Агар индикаторнинг қиймати ниҳоятда паст бўлса, у ҳолда тех орада фаолликнинг кўтарилиши юзага келиши мумкмн. Ва, аксинча, агар индикатор экстремал юқори қийматни кўрсатаётган бўлса, у ҳолда бу бозорнинг тез орада тинчлик ҳолатига ўтишидан далолат беради.
Ҳисоблаш
StdDev (i) = SQRT (AMOUNT (j = i - N, i) / N)
AMOUNT (j = i - N, i) = SUM ((ApPRICE (j) - MA (ApPRICE (i), N, i)) ^ 2)
бу ерда:
StdDev (i) — Жорий барнинг стандарт оғиши;
SQRT — квадрат илдизости;
AMOUNT(j = i - N, i) — j = i - N дан i гача квадратлар йиғиндиси;
N — силлиқлаш даври;
ApPRICE (j) — j баринг қўлланилган нархи;
MA (ApPRICE (i), N, i) — N даврлар учун жорий барнинг истаган сирпанувчи ўртачаси;
ApPRICE (i) — жорий барнинг қўлланилган нархи.
Команда аналитиков ИнстаФорекс
ГК ИнстаФинтех © 2007-2024